Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бериши мумкин бўлган натижанинг баёнидир. Яъни, у жангда мағлуб бўлиб қолиш ва кофирлар кўп мусулмонларни қатл қилишига сабаб бўлиши мумкинлигидир. Бу ерда улуғ азоб ҳақида гапириляпти. Оллоҳнинг азоби эмас. Яъни Оллоҳ сизларнинг ғолиб бўлишингизни ўз илмида қайд қилганда, кофирларни исхон қилишдан аввал асир олганингиз учун душманлар тарафидан сизларга қатл ва мағлубият етган бўларди. Қуръони Карим азоб калимасини урушдаги қатлларга ҳам ишлатди. Оллоҳ Таоло айтади:


قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللَّهُ بِأَيْدِيكُمْ

– „Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Оллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди“. [9:14]


Унинг маъноси Оллоҳнинг азобини ифодаламайди. Чунки хитоб Расулуллоҳ с.а.в. ва мўминлар учун умумийдир. Агар бу оят, уларнинг таъбири бўйича ижтиҳодни тузатиш деб эътибор қилинса, у Оллоҳ тарафидан бўлган азобга дахли йўқ, кечирилган хатодир. Агар унинг ҳақиқий воқеси афзалининг аксига танбеҳ деб эътибор қилинса, унга кўра Оллоҳ тарафидан бериладиган азобга ҳақли бўлмайди. Азоб Оллоҳ тарафидан эмас, балки душманингиз тарафидан қатл ва хорлаш етади, деган маънодадир. Аммо бу оятнинг нозил бўлиши ва қиссаси ҳақидаги ҳадислар эса оҳод хабар бўлиб, ақида учун далилликка ярамайди. Расулуллоҳ с.а.в.га ижтиҳоднинг жоиз ёки жоиз эмаслиги ақидадандир. Бундан ташқари, у Расулуллоҳ с.а.в.га нозил бўлган асирлар ҳукми ҳақидаги «Муҳаммад» сурасида келган қатъий нассга хилофдир. Ваҳоланки, ҳадислар саҳобалар ўз раъйларини билдирганликларига далолат қилади. Яна асирлар ҳукми шаръий ҳукмдир, Расулуллоҳ с.а.в. у ҳақда ваҳйни кутадилар. У ҳақда асҳоблари билан маслаҳат қилмасдилар, сўнгра уларнинг маслаҳатлари бўйича иш тутсалару, кейин ваҳй тушиб уни тўғирласа, бу нарса баъзи ҳукмларни ваҳй билан эмас, шўро билан қонуний қилиб қўяди-ку. Шунинг учун бу икки оят ҳақидаги ҳамма ҳадислар дироятан (мазмуний жиҳатдан) рад қилиниб, ҳужжат эътиборидан тушади.
Аммо Оллоҳ Таолонинг:


عَفَا اللَّهُ عَنْكَ لِمَ أَذِنتَ لَهُمْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَتَعْلَمَ الْكَاذِبِينَ

– „(Эй Муҳаммад), Оллоҳ сизни авф қилди. (Лекин) нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам аниқ билгунингизча, (яъни уларнинг ёлғон қасамларига ишониб) уларга (жиҳодга чиқмаслик учун) изн бердингиз?!“         [9:43]


Бу нарса ижтиҳодга далолат қилмайди. Чунки у ҳукм бўлиб, Расулуллоҳ с.а.в. хоҳлаган кишиларига изн беришлари мумкин. Бу оят тушишидан олдин «Нур» сурасида Оллоҳ Таоло айтади:


فَإِذَا اسْتَأْذَنُوكَ لِبَعْضِ شَأْنِهِمْ فَأْذَنْ لِمَنْ شِئْتَ مِنْهُمْ

– „Энди қачон улар сиздан баъзи бир ишлари учун изн сўрасалар, бас, улардан ўзингиз хоҳлаган кишиларга изн беринг“. [24:62]


Дарҳақиқат, бу сура Хандақ жангидаги «Ҳашр» сурасидан сўнг нозил бўлди.

 

عَفَا اللَّهُ عَنْكَ

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260